Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев вафот этди

Ўзбекистон 25 Сентябрь 2015 17241

Бугун Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаев 73 ёшида вафот этди.
Унинг вафоти муносабати билан “Ўзбеккино” миллий агентлиги таъзиянома эълон қилди.

“«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари бирлашмаси Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Алихўжаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади”, - дейилади агентликнинг расмий сайтида.

Ўлмас Алихўжаев 1941 йилда Урганчда таваллуд топган. 1964 йилда актёрлик факультетини тамомлаган. 1963 йилдан буён фильмларда суратга тушиб келади.

Кўпроқ янгиликлар