Ўзбекистонда илк хусусий зооцирк очилди

Ўзбекистон 25 Сентябрь 2015 3649

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Наматон қишлоғида Ўзбекистондаги илк хусусий зооцирк иш бошлади. 12news сайтининг “Народное слова” нашри хабарига асосланиб маълум қилишича, зооцирк майдони 2 гектарни ташкил этиб, унда 200га яқин ўтхўр ва йиртқич жониворлар, қушларнинг 40 тури сақланмоқда.

Зооцирк ҳудудида, шунингдек, Шаҳрисабз тарихи кичик музейи ва болалар ўйин майдончаси мавжуд. Зооцирк майдонида уч минг кишига мўлжалланган амфитеатр ҳам жойлашган бўлиб, унда ҳар куни томошалар кўрсатилади.
Қайд этилишича, мазкур зооциркнинг қурилиши икки йил аввал бошланган бўлиб, 2013-2015 йилларда Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастурига ҳам киритилди.

Банклардан бирининг туман бўлими шу мақсадда 300 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратди. Ушбу маблағлар бир қисм ҳайвонларни сотиб олишга сарфланди.
Айни пайтда зооциркда 30 нафар мутахассис фаолият кўрсатмоқда. Бироқ яқин келажакда яна 120 киши иш билан таъминланиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар