Путин АҚШ эришган ажойиб муваффақиятларнинг сабабини келтириб ўтди

Жаҳон 25 Сентябрь 2015 13675

Россия президенти Владимир Путин америкаликларнинг ижодий ёндашуви, очиқлиги ва эркинлиги АҚШга ажойиб муваффақиятларга эришишга имкон берди. Бу ҳақда Путин CBS телеканалида эфирга узатилувчи “60 Minutes” кўрсатувига берган интервьюсида айтиб ўтди.     

Кўрсатув бошловчиси Чарли Роуз Путиндан “Сизни АҚШ иш кўриш керак бўлган бошқа бирор давлат сифатида қизиқтирадими?” деб сўради. Путин “Албатта, бизни АҚШда нималар бўлаётгани қизиқтиради, бу дунёдаги энг йирик давлатлардан бири”, деб айтди.

Роузнинг “Сиз АҚШнинг нимасини кўпроқ қадрлайсиз?” деган саволига Путин “Ижодий ёндашув, очиқлик ва эркинликни қадрлайман. Бу ички салоҳиятни очишга имкон беради”, деб жавоб берди.

Путин “айнан шу ҳолат туфайли АҚШ ажойиб муваффақиятларга эришди”, деб қўшимча қилиб ўтди.

Путин берган интервьюнинг тўлиқ версияси 27 сентябрда эфирга узатилади. Қайд этилишича, ушбу интервью Путиннинг Нью-Йоркка БМТ Бош ассамблеясига ташрифидан аввал ёзиб олинган.  

Кўпроқ янгиликлар