Қозоғистон миллий тижоратчилар палатаси Россия билан савдо урушига киришилиши борасидаги янгиликни инкор этди. Яқинда маҳаллий матбуотда расмий Остона Россия маҳсулотларига эмбарго жорий қилиши мумкинлиги ҳақида хабр тарқатилган эди.

Хусусан, автомобиллар, аккумуляторлар, макаронлар ва бошқа маҳсулотлар ман қилиниши кўзда тутилгани айтилаётган эди. Аммо Қозоғистон иқтисодиёти расмийлари бу ахборотни инкор қилди.