Тожикистон президенти Эмамали Раҳмон мамлакатдаги нотинчликда “хорижлик хўжайин”ларни айблади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Охирги воқеалар шуни кўрсатдики, ўзларининг хориждаги хўжайинлари кўрсатмасига биноан тожикларнинг тинчлиги ва барқарорлиги асосларини барбод қилишга тайёр одамлар ҳали ҳам бор экан”, - деди у.