Санкт-Петербургнинг «Россия» авиаташувчиси Қарши ва Наманган шаҳарларига парвозларни бекор қилишни режалаштирмоқда.

Компания бундай қарорга келишига йўловчилар оқимининг камайганини сабаб қилиб кўрсатди.
Sputnik агентлигининг хабар беришича, «Россия» Пулково аэропортидан Ўзбекистоннинг Қарши ва Наманган сингари шаҳарларига бўлган 10та рухсатномани қайтариб олди.

Эндиликда авиаташувчининг қишги жадвалида Бишкек, Ўш, Наманган, Қарши, Қараганда, Ираклион, Павлодар, Усть-Каменогорск, Пулу ва Родосга бўлган йўналишлар ўрин олмайди.
Қоидага биноан, рухсатномалар қайтариб олингандан сўнг авиакомпанияга мавжуд йўналишлардаги рухсатномалардан фойдаланилмагани сабабидан янгиларини олиши қийинлашади.