Самарқанднинг Нуробод туманидаги маиший хизмат касб-ҳунар коллежи директори Нурали Бердиев ўқувчиларнинг 22 млн сўм мукофот пулларини ўзлаштирганликда айбланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.

Айтилишича, у 46 нафар ўқувчиларнинг ҳисобига ёзилган мукофот ва моддий ёрдам пулларини ўзлаштирган. Бундан ташқари, ходимлар номига ёзилган пулларни ҳам ўзига олиб келган.

Шунингдек, у сохта ҳужжатлар ёрдамида яна 17 млн сўм қўлга киритгани айтилмоқда.
Нурали Бердиев судга тортилиб, давлат манфаатларига етказган моддий зарарни ундириб берди.