Саудия қироли ҳалок бўлган зиёратчиларнинг оилаларига таъзия билдирди

Жаҳон 25 Сентябрь 2015 3139

Саудия Арабистони қироли Салмон кеча Маккада содир бўлган тиқилинчликда ҳалок бўлган зиёратчиларнинг оилаларига таъзия изҳор қилди. Бу ҳақда ArabNews хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мино водийсида содир бўлган фожиада 717 киши ҳалок бўлди, 805 киши жароҳат олди.
Қирол Ҳаж мавсумларида бундай ҳолатлар келажакда такрорланмаслиги, зиёратчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш йўлида барча чоралар кўрилишини таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, у тегишли идоралар ва амалдорларга мавжуд тизимни қайта кўриб чиқиб, унинг хавфсизлигини ошириш борасида барча чоралар кўришни топширганини таъкидлаб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар