Словакияда мамлакат тарихидаги энг йирик НАТО ўқувлари ўтказилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Ўқувлар бугун Лешть полигонида якунланди. “Словакия қалқони 2015” номини олган машғулотларда НАТО билан ҳамкорликда маҳаллий ҳарбийлар чегаралар мудофааси бўйича машқлар ўтказди.
Ўқувлар доирасида Германия ва Венгрия орқали Словакияга АҚШ армиясининг 2-мотоўқчи полки олиб келинди.