Вашингтон Кремлни Путин ва Обама ўртасидаги учрашувга тайёргарлик ҳақидаги тафсилотларни ошкор этишга мажбур қилди

Жаҳон 25 Сентябрь 2015 10804

Оқ уйнинг Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Барак Обама ўртасидаги учрашуви Россия ташаббуси билан бўлаётгани ҳақидаги важи ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда журналистлар учун ўтказилган брифингда Путин ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Ушаковнинг айтишича, бундай олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик одатда ёпиқ тартибда ўтказилади ва унинг деталлари оммага ошкор этилмайди. “АҚШ томони Нью-Йоркда Россия ва АҚШ президентларининг учрашуви олдидан ўзининг версиясини баён қилишга қарор қилган экан, унда мен ҳам ҳақиқатда нима содир бўлганини айтишимга тўғри келади”, деб айтди Ушаков.

Бундан аввал Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест Путин Обама билан “жуда ҳам” учрашишни истаётгани ва АҚШ етакчисидан шахсий учрашув ҳақида “бир неча бор илтимос қилгани”ни маълум қилган эди. Ушаков буни “ҳақиқатга мос келмайдиган ахборот” деб айтди.

“Бизнинг принципиал позициямизни яна бир эслатиб ўтмоқчиман, у бизга таклиф қилинаётган алоқалардан ҳеч қачон воз кечмаслигимиздан иборат. Биз олий даражада доимий равишдаги алоқаларни қўллаб-қувватлаймиз. Бунинг устига муҳокама қилиш, ечимлар, муросаларни излаш талаб қилаётган кўплаб қизғин мавзулар мавжуд”, деб таъкидлаб ўтди Ушаков.

“Америкаликлар агар Обама Нью-Йоркда ишчи учрашув ўтказмоқчи бўлса, биз буни рад этишимиз даргумонлигини билишган. Қисқаси, бир неча кун аввал, 19 сентябрда айнан АҚШ маъмуриятидан Нью-Йоркда президентларнинг учрашувини ўтказиш имкониятини кўриб чиқиш ҳақида иккита таклиф тушди. Биринчи таклиф бу учрашувни 29 сентябрда ва иккинчи таклиф – 28 сентябрда ўтказиш ҳақида бўлди. Биз бунга ижобий жавоб бердик ва биринчи таклифни қабул қилдик. Учрашув тахминан 17:00ларда бўлиб ўтиши керак”, деб айтиб ўтди Ушаков.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар