АҚШ ҳарбий қўмондонлиги НАТО бўйича иттифоқдошлари билан ҳамкорликда Афғонистон ҳудудидан ҳарбий қисмларни олиб чиқиб кетиш борасида янги режани ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.

Айтилишича, бу режалар АҚШ президенти Барак Обаманинг режалари ҳарбийларнинг норозилигига сабаб бўлаётганини акс эттиради. Эслатиб ўтамиз, Обама 2016 йилга қадар АҚШ ҳарбий кучларининг ушбу мамлакатдаги контингентини минимал миқдорга туширишни режа қилаётган эди.

Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондони генерал Жон Кэмпбелл Пентагон ва НАТО раҳбариятига бу борадаги ўз таклифларини “беш тавсия тўплами” номи остида юборган. Ҳужжат кўриб чиқилмоқда.