Хитойнинг Spring Airlines лоукостери йўловчиларга супер Ой кўринадиган рейсларни таклиф қилди. Айтилишича, компания 26-28 сентябрь кунлари жами 100та мана шундай рейсларни амалга оширади.
The Daily Mail нашрининг таъкидлашича, шимолий Хитой йўловчилари бу манзарадан баҳраманд бўлиш учун самолётнинг чап бортида жойлашган ўриндиқларга, жанубий вилоятлар йўловчилари эса ўнг бортдаги ўриндиқларга чипта олиши зарурлигини эслатиб ўтди.
Супер Ой – бу Ер ва Ойнинг максимал яқинлашиш вақти бўлиб, бу пайтда Ой одатдагидан 14 фоизга йирикроқ кўринади. Шу куннинг ўзидаёқ Ер Қуёш ва Ой ўртасидан ўтади, бунинг натижасида ой тутилиши ҳам кузатилади.