2015 йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг амалий масалалари, жумладан турли даражадаги бўлажак Ўзбекистон-Хитой учрашувларининг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.