Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари Ўзбекистон касаба уюшмалари учун мутахассислар тайёрлайди.
Бу Ўзбекистон ва ХМТ ўртасида 2014-2016 йилларга мўлжаллаб имзоланган муносиб меҳнат дастурида кўзда тутилган. Айни пайтда лойиҳа иштирокчиларининг рўйхати тасдиқланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси президиуми томонидан тасдиқланган махсус комиссия суҳбат ўтказиш йўли билан касаба уюшмалари томонидан тақдим этилган 60 номзоддан 35 нафарини ажратиб олишди.
Лойиҳадан кўзланган мақсад касаба уюшмалари учун амалий ўқув курслари ўтказа оладиган, замонавий методикадан бохабар ўқитувчилар ва мураббийлар корпусини тайёрлашдир.