Абдулазиз Комилов: Ўзбекистон 2030 йилда ўртадан юқори ривожланган давлатлар қаторига киради

Ўзбекистон 26 Сентябрь 2015 11128

25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош Ассамблеяси 70-сессиясида чиқиш қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари йиғилганларга Ўзбекистоннинг ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда эришган ютуқлари ҳақида гапирди.

"Ўзбекистон учун асосий мақсад 2030 йилга бориб аҳоли даромади жаҳондаги ўртача даромаддан юқори бўлган давлатлар қаторига кириш ҳисобланади. Асосий эътибор қишлоқ аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги фарқни камайтиришга қаратилади. Қишлоқ жойларда намунавий уйлар қурилиши давом эттирилади", дейди Абдулазиз Комилов.

Абдулазиз Комилов ўз чиқишида мамлакат томонидан ўтган давр мобайнида 2000-2015 йилларга мўлжалланган БМТ Минг йиллик ривожланиш дастури доирасида барча соҳаларда эришилган ютуқларга ҳам тўхталиб ўтди.

Жумладан, дунёда иқтисодий инқироз давом этаётган шароитда Ўзбекистонда ЯИМ ўсиш сурати ўртача 8 фоиздан юқори бўлаётгани, аҳолининг ўртача яшаш умри 67дан 73 ёшга узайгани, аёлларнинг ўртача умри эса 75 ёшни ташкил этаётгани таъкидланди.

Шунингдек, 2009 йилдан ОИТС/ОИТВ касаллигига чалиниш ҳолатлари пасайиши таъминлангани айтилди. Туберкулез билан оғриган беморлар 2002 йилдан буён 1,6 баробарга камайган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14519 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11561 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47088 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8445 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 355 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2067 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2248 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар