Беларусь президенти Александр Лукашенко 26 сентябрда ўзининг АҚШга ишчи сафарини бошлайди. У АҚШда 29 сентябргача бўлади, деб хабар берилмоқда Лукашенко расмий сайтида.

“Президент БМТ саммитининг барқарор ривожланиш бўйича тадбирларида иштирок этади. Унинг якунларига кўра 2015 йилдан кейинги даврда ривожланиш соҳасидаги халқаро кун тартиби қабул қилинади. Александр Лукашенко Саммитнинг ялпи йиғилишида бу соҳадаги ўз миллий позицияларини баён этади”, деб айтилмоқда хабарда.

Лукашенко бошқа давлатлар етакчилари, БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ҳамда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Риёд ал-Ҳусайн билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.