Рим папаси Францискнинг АҚШ конгресси нутқидан кейин вакиллар палатасининг Пенсильвания штатидан аъзоси Боб Брэди “муқаддас билиб” папа сув ичган стаканни ундаги қолган сув билан бирга ўзи билан олиб кетди, деб хабар бермоқда Philly.com

Рим папаси нутқини тугатгандан кейин Бреди саҳнага келиб, папа сув ичган стаканни икки бармоғи билан эҳтиётлик билан олиб, ўзининг хонасига олиб кетди. У бу ерда рафиқаси, икки нафар ёрдамчиси билан ушбу стакандаги сувдан бир қултумдан ичиб, буни суратга олди.

Конгрессмен “Рим папаси ичган стакандан сув ичиш бахтига муяссар бўлган яна қанча одамни биласиз?”, дея мурожаат қилмоқда.

Брэди стакандаги сувни яна уч киши билан баҳам кўрди – улар бармоқларини сувга тиқишди. Бреди қолган сувни идишга солиб, ўз набираларига фотиҳа бергани олиб қўйди.

Конгрессмен стаканни қоғоз пакетга солиб қўйди: у стакандаги бармоқ излари ҳақиқатдан ҳам понтификка тегишли эканини тасдиқлагани уни полицияга олиб бориб, ундаги бармоқ изларини олмоқчи.

Нашрнинг таъкилашича, 2009 йилда ҳам конгрессмен Барак Обама инаугурация қилингандан кейин унга тегишли стаканни олиб кетган.