Россиянинг Суриядаги самолётлари мамлакат президенти Башар Асаднинг душманлари позицияларига авиазарбалар беришга тўлиқ тайёргарлик ҳолатида турибди, деб айтди АҚШ разведкасидаги манбалар The Los Angeles Times нашрига. Манбаларнинг айтишича, Оқ уй бу ҳақдаги тегишли маълумотни олган.

“Қирувчи ва штурмчи самолётлар исталган лаҳзада зарбалар беришга тайёр, айни пайтда бунинг учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ”, деб айтди АҚШ разведкасига яқин манба. Шу билан бирга нашрнинг бошқа манбасининг таъкидлашича, разведка томонидан аниқланган қурилма ва ўқ-дориларни тўлиқ мудофаа учун мўлжалланган деб бўлмайди.

Авиазарбалар беришда Латакия вилоятидаги аэродромга келтирилган 28 та самолётдан фойдаланиш мумкин. Разведка маълумотларига кўра, Сурияга Су-24 қирувчи-бомбардимончи, яна шунча Су-25 штурмчи ва 4 та Су-30 қирувчи самолётлари келтирилган.