АҚШ ва Хитой Си Цзиньпиннинг Вашингтонга давлат ташрифига якун ясади

Жаҳон 26 Сентябрь 2015 2818

Хитой етакчиси Си Цзиньпиннинг Вашингтонга ташрифи АҚШ ва Хитой ўртасида бир қатор ҳужжатларнинг қабул қилиниши ва етакчиларнинг Оқ уйда берган қўшма матбуот-анжумани билан якунланди. 

Иккала етакчи ўзаро ҳамкорликка юқори баҳо бердилар, бироқ келишмовчиликларнинг сақланиб қолаётганини яшириб ўтирмадилар.

Барак Обама музокаралар олдидан Вашингтон ва Пекин “кейинги юз йиллик тақдирини белгилаш каби тенгсиз имкониятга эга эканликларини” таъкидлаб ўтди.

Си Цзиньпин бунга жавобан оддийроқ масалаларни ҳал қилишни, яъни “йирик давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг янги модели” негизида “Хитой-АҚШ муносабатлари тарихида янги бўлимни ёзишни” таклиф қилди.

Матбуот-анжуманида америкалик журналистларни АҚШ ичидаги муҳим сиёсий янгилик, яъни АҚШ конгресси қуйи палатаси спикери лавозимидан Жон Бейнернинг кетаётганигина қизиқтирди. Хитойлик журналистлар эса фақатгина икки томонлама муносабатлар ҳақида саволлар беришди. 

Шунинг учун бошқа халқаро темалар, жумладан АҚШ ва Россия президентларининг учрашуви, Суриядаги вазият умуман эсга олинмади.

АҚШ-Хитой саммити якунларига кўра, Оқ уй икки давлат етакчисининг иқлимнинг ўзгариши муаммоси бўйича қўшма баёноти ва учта маълумотномани тарқатди. Маълумотномалардан биринчиси Хитой етакчисининг сафари якунларига, иккинчиси иқлимга, учинчиси эса АҚШ-Хитой иқтисодий муносабатларига бағишланди. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар