Озарбайжон ҳудудидан учирилган ракета Арманистонга келиб тушиши натижасида 4 арман аскари ҳалок бўлган. Бу ҳақда "Новости Армении" хабар берди.

Хабарда айтилишича, 25 сентябрь куни, маҳаллий вақт билан соат 17:30да Озарбайжон ҳарбийлари артиллерия орқали учирган ТR-107 номли ракета қурилмаси Арманистоннинг шимоли-шарқидаги ҳарбий қисмлар жойлашган нуқтага келиб тушган.

Хабарда қайд этилишича, бунинг натижасида 4 нафар аскар ҳалок бўлишидан ташқари, жароҳатланганлар ҳам бор.