Депардье ортиқча вазни туфайли лифтда қамалиб қолди

Маданият 26 Сентябрь 2015 3134

Машҳур француз актёри Жерар Депардье Лазур соҳилидаги бинолардан бирида ўзининг ортиқча вазни туфайли қаватлар орасида тўхтаб қолган лифтда қамалиб қолди. Бу воқеа актёр Марсель мэри ролини ижро этаётган телесериални суратга олиш вақтида юз берди, деб ёзмоқда La Provence нашри.

“Савдо-саноат палатаси биносида суратга олиш вақтида Жерар Депардье Марсель мэри кийимида ўзининг тансоқчиси ва яна бир киши билан лифтда қамалиб қолди. 4 кишига мўлжалланган лифт анчагина вазнга эга Депардье ва унинг барваста тансоқчисини кўтара олмади”, дейилмоқда нашр берган хабарда.

Воқеа гувоҳларидан бири актёр ва унинг тансоқчиси ушбу ҳолатдан жунбушга келиб, ўзларини чиқариб юборишларини ҳайқириб, лифтни чайқата бошлашганини айтди. Тез орада механиклар носозликни бартараф этиб, Депардьени “қамалдан” озод этишди.

Актёр суратга тушаётган янги сериал Марселдаги ҳокимият учун кураш, сиёсий фирибгарлик ҳақида бўлади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар