Емельяненко янги йил кечасида ўтказадиган жангги учун 2,5 млн доллар олади

Спорт 26 Сентябрь 2015 2491

Аралаш қоидалар бўйича россиялик машҳур спортчи Федор Емельяненко катта танаффусдан кейинги илк жангини янги йил оқшомида ўтказиши маълум бўлганди. У бу жангда иштирок этиши учуноқ 2,5 млн доллар олади. Бу ҳақда enlapelea.com сайтига асосланиб, "Р-Спорт" хабар берган.

Ҳозирча унинг рақиби номи маълум бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Емельяненко шу йилнинг 14 июлида спортга қайтишини эълон қилганди.

Кейинги 2 ой давомида у бўлажак жанг учун жиддий равишда тайёрланди.

У сўнгги маротаба 2012 йилда рингга чиққан ва жангдан кейин фаолиятини якунлаш ҳақида баёнот берганди.

Маълумот учун, профессионал фаолияти давомида 40 жангда қатнашган Федор уларнинг 35таси ғалаба қозонган. Тўрт марта мағлубиятга учраган. Яна бир жанг натижаси ҳисобга олинмаган.

Кўпроқ янгиликлар