Финляндияга жорий йил ҳисобидан кириб келган муҳожирлар миқдори 15 минг нафарга етди.

Миграция хизмати маълумотларига кўра, ҳар куни 600 нафар атрофидаги муҳожирдан бошпана сўраб мурожаат келиб тушмоқда.

Финляндия миграция хизмати вакили Юха Симилянинг маълум қилишича, йил охирига қадар бошпана сўраб мурожаат қилувчи муҳожирлар сони 50 минггача етиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир бошпана сўровчи учун жой берилиши учун йилига 15 минг евро харажат қилинади.

"Бу маблағ унга иш ҳақи сифатида, унинг яшаш жойи ва овқатланиши учун сарфланади", дейди Симиля.

Бироз олдинроқ, Финляндия мудофаа вазири Юсси Ниинисте муҳожирларнинг шимолга қараб юриши муносабати билан давлат чегаралари қўриқланиши ишлари кучайтирилиши эҳтимоли ҳақида маълум қилганди.