Гаагада Тимбукту мақбаралари бузилишида айбланувчи устидан суд жараёни бошланди

Жаҳон 26 Сентябрь 2015 1675

Гаага халқаро трибунал судида ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланувчи Аҳмад ал-Маҳдий ал Фақий устидан суд жараёни бошланди.

Айбловчи томоннинг маълум қилишича, ал-Фақий Малининг Тимбукту шаҳридаги ўнлаб қадимий мақбара ва масжидларни бузиб ташлаганликда айбланади. У мазкур ҳудудда амалга оширилган вайронкорликлар бўйича айблов қўйилган илк жиноятчи ҳисобланади.

У "Ал-Қоида" билан алоқадор бўлган "Ансор Дин" ташкилоти аъзоси экани айтилган.

Маълумот учун, "Ансор Дин" ташкилоти жангарилари 2012 йилда Тимбуктуда назоратни ўз қўлига олган ва мақбара ҳамда масжидларни бузиб ташлаган.

Тимбукту Жаҳон маданий мероси таркибига киритилган бўлиб, бу қадимий шаҳарда ислом оламига алоқадор бир қатор обидалар жойлашганди.

Кўпроқ янгиликлар