Германияда портламай қолган Иккинчи жаҳон уруши пайтидаги бомба зарарсизлантирилди

Жаҳон 26 Сентябрь 2015 2925

Германиянинг жанубидаги Людвигсхафен шаҳрида BASF кимёвий заводига тегишли ҳудудда портламай қолган Иккинчи жаҳон уруши пайтидаги бомба зарарсизлантирилди, деб хабар бермоқда DPA агентлиги.

Компания ходимлари бомбани август бошидаёқ заводнинг жанубий қисмида тозалаш ишлари олиб бораётганларида аниқлашган.

Агентликнинг маълум қилишича, завод бомбани зарарсизлантириш давомида ўз ишини тўхтатмаган, бироқ ходимларга бомба аниқланган жойга 300 метрдан яқинроққа келмаслик тавсия этилган.

Компания вакили Сабрина ван дер Пуэттеннинг айтишича, бомбани зарарсизлантириш 3 соатдан кўпроқ вақт олди ва режа бўйича ўтди.

Германияда ҳар йили 5,5 мингга яқин портламай қолган ўқ-дорилар йўқ қилинади. Иккинчи жаҳон уруши пайтида Германияга ҳаммаси бўлиб 2 млн дан кўпроқ авиабомба ташланган, улардан тахминан 5 фоизи, яъни 100 мингга яқини портламай қолган.

Энг кўп миқдордаги бомбалар Берлин (68 минг тоннадан кўпроқ), Гамбург (45 минг тонна) ҳамда Рур вилоятига (162 минг тонна) ташланган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар