Эрон ва Россия Сурия ҳукуматига ёрдам беришда ҳеч қандай умумийликка ёки келишилган режага эга эмаслар, деб айтди Нью-Йоркда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ОАВ вакиллари олдида сўзлаган нутқида.

“Мен Эрон ва Россия билан Сурияда террорчиликка қарши курашда коалицияларни кўрмаяпман”, деб айтди Эрон президенти.

Руҳонийнинг айтишича, Сурияда қон тўкиш тугатилиб, давлат навбатдаги, барқарорроқ босқичга ўтсагина, Сурия муҳолифатига қулоқ солинади. “Сурияда бақарорликсиз демократияни ўрнатиб бўлмайди. Овоз беришни жанг майдонида ўтказишнинг имкони йўқ”, деб айтди Ҳасан Руҳоний.

Эрон президенти Нью-Йоркка БМТ Бош ассамблеясининг 70-сессиясида иштирок этиш учун келди.