Журналист: “шапка” сўрайдиган хизматчиларнинг иши боласига уради

Жамият 26 Сентябрь 2015 4113

Хизмат вазифасини суиистеъмол қиладиган, ноқонуний ишларга йўл қўядиган одамларнинг бу ишлари охир-оқибат фарзандларига келиб уради ҳамда уларга аллақандай моддий зарар бўлиб етади, деб ҳисоблайди “Оила даврасида” газетасида эълон қилинган мақола муаллифи Тўхтахон Тўйчиева.

“Дарҳақиқат, “ойлик маошимдан ташқари тушум, чой пулим чиқиб турибди”, дея ўз хизмат вазифасини суиистеъмол, одамларни овора-ю сарсон қилиб, тама билан қўлларига қарайдиган ва ҳатто очиқчасига “хизмат ҳақи”, “шапка”сини сўраб олишни канда қилмайдиган кишиларнинг баъзан “Нега ўғлим бундай бемеҳр, бадхулқ? Қизим нега бунчалар бадфеъл ва дардаман бўлиб қолди?”, деган ёзғиришини эшитиб қоламиз, - деб таъкидлайди у. – Аммо улар бунинг сабабини чуқурроқ ўйлаб кўришмайди. Айбни ўзидан қидиришмайди. Бир кун пешонаси деворга урилганда эса жуда кеч, умр ўтган, бировнинг ҳақи, харомнинг касофати ўз ҳукмини ўтказа бошлайди”.

Муаллиф сўзларини далиллаш мақсадида эски манбалардан ибратли ҳикоят келтириб ўтади.

“Топганимиз хайру баракали, умримиз файзли, фарзандларимиз эса меҳр-оқибатли бўлиши учун бугун пулни қаердан топиб, нимага ишлатаётганимизга, болаларимизга нима едираётганимизга бир назар ташлаш вақти келмадимикан?”, - хулоса қилади у.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 30124 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66975 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8820 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 128498 Жамият
Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 1973 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 4611 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 1834 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Кўпроқ янгиликлар