“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслиганинг 7-турида “Майнц”га қарши учрашувнинг 51- ва 63-дақиқасида рақиб дарвозасига иккита гол киритиб, дублга эришди. Учрашув мюнхенликларнинг 0:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Польшалик футболчи ушбу тўплари эвазига Бундеслигада киритган тўплари сонини 100 тага етказиб қўйди. 27 ёшли футболчи ҳозирга қадар “Бавария” учун 26 та, “Боруссия” учун 74 та тўп киритган.
Эслатиб ўтамиз, Левандовски 6-турда “Вольфсбург”га қарши учрашувда захирадан ўйинга тушиб, рақиб дарвозасини 5 марта ишғол этиб, пента-трикка эришган эди.

Левандовски Бундеслига тарихида хорижий ўйинчилар ичида 100 тўплик кўрсаткичга энг тез эришган футболчи бўлди. Бунинг учун унга 168 та ўйин кифоя қилди.