26 сентябрда Лондоннинг жанубий қисмидаги Байтул-Футуҳ масжидида ёнғин чиқди.

Маълумотларга кўра, ёнғин пастки цокол қаватининг 50 фоизга яқинини қамраб олган, шунингдек, ёнғин 1-қаватга ҳам ўтган. Ёнғинни ўчириш учун 70 нафар ўт ўчирувчи жалб қилинган.

Лондон тез тиббий ёрдами хизмати маълумотларига кўра, тутундан димиқиб қолган бир киши шифохонага олиб кетилган.

Қутқарувчилар ёнғинни “йирик” деб баҳолаб, уни масжиднинг қолган қисмларига ўтиб кетишининг олдини олишга ҳаракат қилишмоқда.