Россия, Сурия, Ироқ ва Эрон ИШИД жангариларининг ҳаракатлари тўғрисида ўзаро алоқада бўлиб туриш учун ахборот маркази ташкил қилган. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда "РИА" Новости хабар берган.

"Россия Федерацияси, Сурия Араб республикаси, Ироқ республикаси ва Эрон Ислом республикаси вакиллари иштирокида Бағдодда ИШИДга қарши кураш доирасида ахборот маркази ташкил этилган", дейилади хабарда.

Ушбу марказ ходимлари маълумотлар йиғиш, уларни таҳлил қилиш ва натижаларни тезкор равишда кўрсатилган давлатларнинг бош штабларига жўнатиш билан шуғулланишади.

Қайд этилишича, ушбу марказни Россия, Сурия, Эрон ва Ироқ давлатлари вакиллари 3 ойлик муддат билан навбатма-навбат бошқариб боришади.