Месси “Лас-Пальмас”га қарши учрашувда олган жароҳати туфайли 7-8 ҳафта ўтказиб юборадиган бўлди

Спорт 26 Сентябрь 2015 2567

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Испания Примераси 6-туридан ўрин олган “Лас-Пальмас”га қарши учрашувда тизза пайидан жароҳат олди ва учрашувнинг 10-дақиқасида алмаштирилди. Каталония клуби расмий сайтида маълум қилинишича, Мессининг тикланиши учун 7-8 ҳафта талаб этилади.

Месси ушбу мавсумда ўйналган барча 6 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та тўп (1 та пенальтидан) уриб, 2 та голли узатма амалга оширди.

Кўпроқ янгиликлар