NEXT кўнгил очар мажмуаси 25 сентябрь куни "қувонч ва шодлик ҳар бир бола учун " деб номланган акцияни ташкил этди.
Юра даврига саеҳат музейидаги "Тиранназавр Рекс" 25 рақамли имконияти чекланган болалар мактабига, 22-сонли меҳрибонлик уйига ва Юнусобод туманидаги 47-сонли болалар боғчасига масхарабоз билан бирга ташриф буюрди ва ажойиб томошалар ўтказилди.
Ушбу томошалар болаларнинг мурҳак қалбига мамнунлик туйғулари, юзларида хушнудлик ифодаларини олиб келди.
Қайд этиш керакки, NEXT савдо-кўнгилочар мажмуаси ўсиб келаётган авлодни маънавий ва марифий жиҳатдан тўғри тарбиялашда ўз ҳиссасини қўшиб, шу соҳада зарур бўлган чора–тадбирларни амалга ошириб келмокда. Шу жумладан, меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган, савдо мажмуасига ташриф буюра олмайдиган даун, аутизм, ДЦП ва имконияти чекланган болалар учун NEXT савдо-кўнгил очиш мажмуаси шу ижтимоий лойиҳани ўтказди.