“Оила даврасида” чиққан мақолада келинларни танлаш борасида майдонга келаётган янги мезонлар масаласига тўхталиб ўтилди.
“Одатда келин танлаш учун қизларнинг бир қанча сифатлари эътиборга олинарди, - дейилади материалда. – Масалан, кимгадир чиройли ва жуда гўзал ташқи кўринишга эга бўлган қизлар ёқса, яна кимгадир эса тарбияси, одоби муҳим. Баъзилар келин танлашда қизларнинг ҳунари, касб-корига алоҳида аҳамият беришади”.

Аммо эндиликда, муаллифнинг фикрича, “бўлажак қайноналарни қизларнинг бутунлай бошқача жиҳатлари”, биринчи навбатда, “бўлғуси келиннинг бадавлат ёки камбағал оиладан экани” қизиқтиради.
“Тўйдан олдин бўлажак келинга қилинаётган сепнинг ўзи кишини ҳайратга солади. Куёв бўлмишга қайнотанинг тўйдан кейинги қимматбаҳо совғаларига нима дейсиз? Бу нима? Қизига уйлангани учун отасининг миннатдорлигими?”, - савол беради журналист.

“Қайнотасидан нималардир кутиб яшашга, унинг ҳисобига кун кечиришга йигитларнинг ғурури қандай йўл қўяётган экан? Дўстларига “буни қайнотам олиб берди”, деб мақтанишлари эса ақлга сиғмайди”, - сўзида давом этди у.
Мақолада бадавлат хонадон билан қуда тутиниш ёшларнинг бахтини белгилаб бермаслиги ҳақидаги хулоса билан якунланди.