Ўзбекистон автомобиль йўлларни тиклаш учун 2 млрд доллар жалб қилади

Ўзбекистон 26 Сентябрь 2015 2596

Яқин 3 йил ичида Ўзбекистонда 1,1 минг километр умумий фойдаланишга мўлжалланган автомобиль йўллари реконструкция қилинади. Бу мақсадда Ўзбекистон 2 млрд доллардан кўпроқ хорижий сармоя жалб қилади.

Бугунги кунда 621 кмлик йўлларда ишлар олиб борилмоқда. Бу мақсадлар учун 1,2 млрд доллардан кўпроқ маблағ ажратилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2019 йилгача 990 дан кўпроқ замонавий йўл техникаси ва ушбу тармоқ корхоналари ишлаб чиқариш қувватини янгилаш учун 38 та мажмуа сотиб олишни режалаштирмоқда. 2015 йилнинг охиригача 150 та техник қурилма харид қилинади.
Йўл техникаси паркининг янгиланиши тармоқни техник қайта жиҳозлашга мўлжалланган 5 йиллик дастурда кўзда тутилган.

Кўпроқ янгиликлар