Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги Элчихонаси маълумотларига биноан, 2015 йил 25 сентябрь ҳолатига кўра Сингапурда ҳавонинг ёнғин туфайли ифлосланиши жорий йил кузатув даврида рекорд даража – “PSI” (“Pollutant Standards Index”) шкаласи бўйича 324 пунктга етди.

100 баллдан юқори ифлосланиш инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади. Маҳаллий метеорология хизматлари кучли тутун ҳолати узоқ муддат сақланиб қолиши мумкинлигини айтмоқдалар. Ҳавонинг ифлосланишига Индонезиянинг Суматра ва Калимантан оролларидаги ўрмон ёнғинлари сабаб бўлгани хабар қилинмоқда.

Шу сабабли Сингапурга йўл олаётган Ўзбекистон фуқароларига ушбу мамлакатда кузатилаётган ноқулай экологик ҳолатни инобатга олишлари тавсия этилади.

 

Сингапурда ҳавонинг кучли ифлосланганлиги кузатилди>>