Ўзбекистонда электрон рақамли имзодан фойдаланувчилар сони 1.4 млн кишига етди.
Бу ҳақда ахборот ва коммуникация технологиялар бўйича Тошкентда ўтказилган миллий саммитда маълум айтилди.

Саммитда Ўзбекистон, АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Исроил, Россия, Мўғулистон каби давлатлардан 350дан ортиқ делегатлари иштирок этди. Улар иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва жамият ҳаётига ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.