Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2-16 октябрь кунлари Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтадиган XVIII жаҳон чемпионатида иштирок этади. Доҳада ўз қитъалари чемпионатида жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга қиритган 260 боксчи иштирок этади. Ўзбекистондан мусобақаларда 9 нафар боксчи иштирок этади.

Ўзбекистон терма жамоаси сафига қуйидаги боксчилар киритилди: Дўсматов Ҳасанбай (49 кггача вазн тоифаси), Зоиров Шаҳобиддин (52 кггача), Ахмадалиев Муроджон (56 кггача), Абдураимов Элнур (60 кггача), Фазлиддин Ғоибназаров (64 кггача), Бектемир Мелиқўзиев (75 кггача), Элшод Расулов (81 кггача), Тўлаганов Рустам (91 кггача) ва Баҳодир Жалолов (91 кг дан юқори).

Мусобақанинг тантанали очилиш маросими 5 октябрда Ali Bin Hamad Al Attiya Arena спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Жанглар бевосита 6 октябрдан бошланади.
Финал жанглари 15 октябрда бўлиб ўтади.