Малайзияда бўлиб ўтаётган халқаро шахмат фестивалида стандарт шахматлар бўйича 7 тур учрашувлари бўлиб ўтди. Айни пайтда “12th IGB Dato’ Arthur Tan Malaysian Open 2015” мусобақасида 7 очкодан 6 очко тўплаган самарқандлик халқаро гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов етакчилик қилмоқда.

Ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер П.Шайамнихил ҳам шунча очко тўплаган, бироқ камроқ қўшимча кўрсаткичга эга. Ҳамюртимиз 8-турда ҳиндистонлик шахмат устаси билан оқ фигуралар билан ўйнайди.
magichess.uz сайтининг маълумотларига кўра, “6th KLK Tan Sri Lee Loy Seng Seniors Open 2015” фахрийлар мусобақасида ҳам тошкентлик гроссмейстер Дмитрий Қаюмов етакчилик қилмоқда. Ҳамюртимиз ҳисобида мумкин бўлган 7 очкодан 6 очко бор.
Мусобақалар 27 сентябрда якунланади, яна 2 та тур учрашувлари қолди.