Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий электр энергия тизимини кенгайтириш ва модернизация қилиш ишлари 2019 йилда якунланади

Ўзбекистон 26 Сентябрь 2015 2005

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий электр энергия тизимини кенгайтириш ва модернизация қилиш учун 150 млн долларлик кредит ажратишни маъқуллади.

Мазкур лойиҳага ОТБ маблағларидан ташқари Ўзбекистон ҳукумати ва “Ўзбекэнерго” компанияси 105 млн доллар ажратади. Лойиҳада Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида 364 кмлик электр узатиш линияси ва учта подстанция қурилиши кўзда тутилган.

Кредит электр энергия узатиш тармоғининг ўтказиш қобилияти ва ишончлилигини ошириш, йўқотишларни камайтириш ва энергия самарадорликни оширишга ёрдам беради.

Жаҳон АА хабарига кўра, лойиҳа 2019 йилнинг охирида якунланади.

Кўпроқ янгиликлар