Самарқандлик фирибгар танишларидан қарийб 75 минг доллар олиб, ғойиб бўлди

Ўзбекистон 26 Сентябрь 2015 4500

Самарқандлик фирибгар танишларидан 73 минг доллар олиб, ғойиб бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Азиз Нарзиқулов “бизнес қиламан” деб танишлари Иродадан 20 минг, Феруздан 26 минг доллар олган.
Бундан ташқари, Нурали Норалиевнинг Nexia русумли машинасига 18 минг доллар беришни ваъда қилиб, фақат 6 минг доллар тўлаганича кўздан ғойиб бўлган.

Ниҳоят, бошқа таниши Мансур Вафоевдан 15 минг доллар олган.
Жабрланувчиларнинг умумий мурожаати бўйича фирибгар қўлга олиниб, жавобгарликка торнтилди. Суд уни 4 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Кўпроқ янгиликлар