Қутб тадқиқотчиси Вячеслав Короткий — Шимолий қутбда ишловчи метеоролог-мутахассис.

У охирги 30 йил ичида Арктика кемалари бўйлаб саёҳат қилади. Гоҳида Баренцева денгизи соҳилида жойлашган яқин посёлкалардан бири Ходоварихда тўхтайди, ҳозир эса ташландиқ маёқда умргузаронлик қилмоқда. Вячеслав поселкада метеорологик ўлчовлар билан шуғулланади. Кортоткийнинг рафиқаси бор, аммо у эридан жуда-жуда олисда —Архангельскда яшайди. Вячеславнинг ёши 63 да, фарзандлари йўқ.

The New Yorker топшириғи билан тадқиқотчининг меҳмони бўлган сураткаш Евгения Арбугаева унинг танҳоликдаги ҳаёти ҳақида ажойиб материаллар тайёрлади.

 

1. Вячеслав Короткий Ходоварих посёлкасидаги маёқда ой тўлган пайтда тадқиқот олиб боради. Қачонлардир ушбу маёқ денгизчида Шимолий денгиз йўлини топишга ёрдам берган эди.

 

2. Короткий Ходоварих посёлкасидаги ёғоч уйда истиқомат қилади. Ўзининг барча метео маълумотларни махсус журналга битиб боради.

 

3. Метеорологик журнал, булутлар атласи ва бошқа керакли китоблар унинг столида туради. Юрия Гагариннинг суратини у вафот этган 1968 йилда, газета саҳифаларидан олган.

 

4. Короткий тик тиззасигача сувга кириб, тик турган ҳолатда Баренцева денгизи чуқурлигини ўлчамоқда.

 

5. Короткийнинг радиостанциясидан бошқа станцияларга об-ҳаво тўғрисидаги маълумотлар узатилади. Улар эса ушбу маълумотларни Москвага узатишади. Хабарлар асосан қор бўронлари ёки кучли шамоллар ҳақида бўлади.

 

6. Вячеслав бўш вақтларида гугурт чўпларидан мана бундай иморатлар қуриш билан машғул бўлади.

 

7. Ўз қўли билан ясаган кемасида у гоҳида сайр этишни ҳам хуш кўради.

 

8. Ходовариха, 25 январь, 2014 йил. Короткий уйидан беш дақиқали масофа узоқликда жойлашган метеобудкада иш билан машғул. Унинг боши узра эса шимол ёғдуси жилваланмоқда.

 

9. Баренцева денгизининг Вячеславга бир йилда бир марта озиқ-овқат ва ичимлик олиб келадиган “Михаила Сомова” дизель-электроходининг иллюминаторидан кўриниши.

 

10. Короткий  ўзининг ёғоч уйи деразаларидан қаршисида ястаниб ётган биёбонларга назар ташлайди. У ҳаётидан мамнун. Буни унинг кўзларидан ҳам билса бўлади.