Швейцария ҳукумати Volkswagen автоконцерни томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларнинг сотилишини тўхтатиш бўйича қарор қабул қилди. Бунга компания автомобилларининг экологик меъёрларга тўғри келмагани сабаб бўлган.

Аниқлик киритилишича, 2009-2014 йиллар давомида ишлаб чиқарилган Audi, Seat, Skoda ва VW бренди остидаги 180 минг дона автомобил тақиқ остига тушган. Прогнозларга кўра, яқин вақт ичида яна 11 млн дона автомобил шундай тақиқ доирасига тушиши мумкин. Шунингдек, компанияга 18 млрд доллар жарима солинади.

Бу тақиқ компаниядаги можаролар якунлангунига қадар амалда бўлади.

Бироз олдинроқ, Volkswagen‘нинг 5 млн автомобили носоз дастурий таъминот билан жиҳозлангани маълум бўлганди.