АҚШнинг Сиэтл шаҳрида 2 автобуснинг тўқнашиб кетиши натижасида ғалок бўлганлар Австрия, Хитой, Индонезия ва Япониядан келган талабалар экани аниқланди.

Бу ҳақда ушбу талабалар ўқиган North Seattle коллежи раҳбарияти маълум қилган.

Шаҳар ҳукуматининг баёнотида айтилишича, ушбу кўнгилсиз ҳодисадан кейин 50 нафар киши шифохонага ётқизилган.

Улардан баъзиларининг аҳволи жиддийлигича қолмоқда.

Ушбу ҳалокат қатнашчиси бўлган кичик автобус Ride the Ducks of Seattle номли саёҳат агентлигига тегишли бўлган.