Сурия мухолифати АҚШдан олган қурол-яроғларни "Ал-Қоида"га топширгани маълум бўлди

Жаҳон 26 Сентябрь 2015 4893

Америкалик ҳарбийларнинг тасдиқлашига кўра, АҚШда суриялик мухолиф кучлар учун тайёрланган ҳарбий транспорт воситалари ва ўқ-дориларнинг бир қисми "Ал-Қоида" тасарруфига ўтиб кетган

Аниқлик киритилишича, Сурия мухолиф кучлари сафида АҚШ қурол-яроғлари асосида тайёргарлик ўтаётган жангарилар бу қуролларни Сурия ҳудудидаги “Ал-Қоида”нинг бўлинмаси ҳисобланувчи “Жибҳод ан-Нусра” гуруҳига бериб юборган.

Бундан олдинроқ, Пентагонда бу қуроллар дезертирлар орқали жангарилар қўлига тушиб қолгани ҳақидаги хабарлар рад этилганди.

Бугун эса америкалик ҳарбий амалдор жангарилар 6та юк машинаси ва қурол-яроғлар, яъни мухолифат кучлари учун ажратилган ресурсларнинг 25 фоизига эга бўлгани ҳақида маълум қилган.

Марказий қўмондонлик вакили Патрик Райдер АҚШ ҳарбий раҳбарияти ушбу вазиятга жавобан чора кўришини билдирган.

2014 йилда АҚШ Сурия мухолифат кучларини тайёрлаш учун ярим миллиард доллар ажратган эди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17460 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22493 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11418 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12305 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40736 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53001 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47770 Lifestyle
Янги Android O тизимидан нималар кутиш мумкин?
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 669 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар