Нидерландиянинг Тилбург шаҳрида Tesla Motors автомобилсозлик компаниясининг Европадаги биринчи заводи очилди. Заводнинг очилиш маросимида компания раҳбари Илон Маск иштирок этди. Маск корхона Тесланинг Европадаги савдоларининг ошишига ёрдам беради, деб умид билдирди, деб хабар бермоқда Financial Times нашри.

Компанияда завод электромобиллар ишлаб чиқаришни 5 йил ичида, яъни 2020 йилгача бутун дунё бўйлаб ярим миллионга етказишга ёрдам беради, деб умид билдирмоқдалар. Завод ҳафтасига тахминан 450 та машина ишлаб чиқаради, бунда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати ҳафтасига 1000 дона машинани ташкил қилади. Заводда Model S седанининг турли модификациялари ишлаб чиқарилади.

Завод ҳудудида 750 метрлик синов треки мавжуд бўлиб, у турли сифатдаги қопламага эга йўлларни такрорлайди. Трассада автомобилларнинг шовқин ва тебраниш даражаси, автоном ҳолда ҳайдаш тизими каби жиҳатлари текширилади.