Тожикистон бош прокуратураси: исёнчи генерал тарафдорлари хориждан молиялаштирилган

Жаҳон 26 Сентябрь 2015 6030

Тожикистондаги исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги террорчилик гуруҳи тарафдорлари хориждан молиялаштирилган, деб маълум қилди Тожикистон давлат телевидениеси.

Тожикистон бош прокуратураси маълумотига кўра, тергов натижаларига кўра, генерал тарафдорлари хориждан молиялаштирилгани исбот қилинди. 

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Назарзода мамлакатда умумий сони 300 кишига яқинни ташкил қилган 10 тадан 30 тагача ҳукуматга қарши гуруҳ ташкил қилган. Бу гуруҳларга, шунингдек, мудофаа вазирлигининг баъзи зобитлари ҳам кирган.

Назарзода гуруҳи Тожикистонда бир нечта қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширгандан кейин 4 сентябрь эрталаб катта миқдордаги қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар билан Душанбедан 60 км узоқликда жойлашган Ромит дарасига беркиниб олган.  

Гуруҳга қарши шу куннинг ўзидаёқ бошланган операция 16 сентябрда якунланди. Операция давомида 139 нафар жангари ва уларнинг шериклари қўлга олинди, 28 нафари йўқ қилинди. Ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг 14 нафар ходими ҳалок бўлди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қуролли кучлар вакиллари билан учрашганда “террорчиларнинг йўлини тўсиб, мамлакатда барқарорсизликка йўл бермаган” аксилтеррорчилик операцияси иштирокчиларининг қаҳрамонлиги ва жасурлигини қайд қилиб ўтди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар