Истанбулдаги Велиефенд шифохонасида ҳар йили юзлаб отларга ёрдам кўрсатилинади. Бу шифохона Велиефенд отчопари ҳудудида жойлашган бўлиб, чавандозлар клуби томонидан бошқариб борилади. Отларни даволашга олиб келган мураббийлар шифокор ва ҳамширалар билан доимий ҳамкорлик қилишади. Улар нархи бир неча юз минг бўлган отни оёққа қўйиш учун ҳар қандай ёрдамларини аяшмайди. От қанча тез тузалса, шунча тез “ишга чиқади”. 

1. Тулпорни Истанбулдаги ветенария даволаш муассасасига олиб келишмоқда. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

2. Беморнинг рентген хонасига киришдаги ҳолати. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

3. У рентген хонасига навбати келгунича суҳбатлашмоқда. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

4. Истанбулдаги Велиефенд ветенария даволаш муассасасидаги шифокор оёғи лат еган тулпорни сканердан ўтказмоқда.

5. Жарроҳлик бўлими бошлиғи Хулия Хартока (ўнгда) от эгасига унинг оти қай даражада жароҳат олганлигини тушинтирмоқда. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

6. Жарроҳлик амалиётидан сўнг, отни диққат билан кўздан кечиришмоқда. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

7. Шифокор жарроҳлик амалиётига тайёрлангунча, от анестезияни кутмоқда. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

8. Бўлимнинг бош жарроҳи Хулия Хартока ва хирург Дурсун Доган (марказда) отнинг суяк парчаларини жарроҳлик йўли билан олишдан олдин техник Гокхану Бойразга жониворни анестезияга тайёрлашга ёрдам бермоқда.(Photo by Murad Sezer / Reuters)

9. Анестезияни кутиш… (Photo by Murad Sezer / Reuters)

10. От жарроҳлик амалиёти бошланишини кутмоқда. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

11. Анестазия юборилгандан сўнг, от ҳушини йўқотмоқда. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

12. Отни жарроҳлик столига жойлаштириш. Бу осон эмас. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

13. Жарроҳлик амалиёти бошланди… (Photo by Murad Sezer / Reuters)

14. Бош жарроҳ Хулия Хартока (чапда) майда синган суяк парчаларини олиб ташлаш учун жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган жойни тозаламоқда. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

15. Ветеринар (чапда) жарроҳлик амалиётини кузатиб турибди. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

16. Артроскопик жарроҳлик амалиёти бажарилиши учун техник Гокхан Бойраз отнинг оёғини олмоқда. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

17. Бу ерда эса отнинг оёғини кесишади. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

18. Тулпор анестезиядан сўнг ҳушини йўқотади. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

19. Жарроҳлик столига жойлаштириш учун отни кўтаришади. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

20. Анестезия юборилгандан сўнг, от ҳушини йўқота бошлайди. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

21. Отни эхтиёткорлик билан жарроҳлик столига ётқизишади. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

22. Омадли ўтган жарроҳлик амалиётидан сўнг бош жарроҳ (чапда) Хулия Хартока ва шифокор Дурсун Доган отнинг оёғини боғлашмоқда. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

23. Хулия Хартока жарроҳлик амалиётидан сўнг, ертилган жойни тикмоқда. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

24. Ветеринар-шифокорлар тўлқин кучи билан даволаш амалиётини ўтказишмоқда. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

25. Даволанишга келган отни унинг эгаси тинчлантирмоқда. (Photo by Murad Sezer / Reuters)

Манба: Xabardor.uz