Volkswagen маркасидаги 5 млнга яқин автомобиль носоз дастурий таъминот билан жиҳозланган бўлган, деб айтди компаниянинг янги раҳбари Маттиас Мюллер Вольфсбургда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида. Бу ҳақда DPA нашри маълум қилди.

“Биз имкони борича тезроқ савдо ҳамкорларимиз, мижозлар ва жамоатчиликка тақдим қиладиган техник ечим устида фаол иш олиб бормоқдамиз”, деб айтди Мюллер.

Носозликлар компаниянинг турли моделларида аниқланди, бироқ бу амалдаги Европа меъёрларига мос келадиган янги автомобилларга тегишли бўлмади. Компания носозликларни бартараф этиш бўйича чораларни атотранспорт воситаларини фойдаланишга киритишга рухсат берувчи инспекциялар билан биргаликда қабул қилади.