Хитой ва АҚШ терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтиради

Жаҳон 26 Сентябрь 2015 1756

Хитой ва АҚШ ўртасида терроризм ва пул ювиш жиноятларига қарши кураш бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақдаги маълумот Хитой ТИВ сайтига жойлаштирилган.

Маълум қилинишича, бу шартнома Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг АҚШга ташрифи давомида имзоланган.

"ХХР ва АҚШ "пул ювиш, терроризмни молиялаштириш ва шу турдаги бошқа жиноятлар" бўйича маълумотлар йиғиш ҳамда текширувлар олиб боришда ўзаро ҳамкорлик қилади", дейилади ҳужжатда.

"Томонлар терроризмга қарши курашда кўптомонлама ҳамкорлик қилишга киришади ва БМТ Хавфсизлик кенгаши қарорлари асосида ҳаракатланади", дейилади хабарда.

Шунингдек, АҚШ ва Хитой Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласида ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришган.

Бундан ташқари, томонлар порахўрликда айбланган шахсларга тегишли мулкларнинг ҳибсга олинишида ўзаро ҳамкорлик қилади. Қолаверса, ноқонуний муҳожирлар ва қочқинлар масаласида томонлар ўзларига юклатилган мажбуриятларни бажаришлари белгилаб қўйилган.

Қайд этиш керакки, бунгача Хитойдан АҚШга ўтиб кетган жиноятчи амалдорларни ортга қайтариш бўйича келишув йўқ эди.

Хитойда жорий йил аввалида эълон қилинган "тулки ови" амалиётлари давом эттирилмоқда. Бу тадбир мамлакатда молиявий жиноятлар содир этиб, хорижга чиқиб кетган шахсларни ортга қайтаришни назарда тутади. Бундай жиноятчиларнинг аксарият қисми АҚШ ва Канададан бошпана топган. Маълумотларга кўра, бундай жиноятчи амалдорлар Хитойга шу вақтгача камида 50 миллиард доллар зарар етказган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8714 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9116 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9887 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35212 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51672 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 40 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 307 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 411 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 317 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар