Хитойда 2030 йилдан йилига 680 млн тонна нефть истеъмол қилина бошлайди

Иқтисодиёт 26 Сентябрь 2015 1785

2030 йилга бориб Хитойнинг нефть маҳсулотига бўлган эҳтиёжи ҳажми йилига 680 млн тоннага етади. Бу ҳақда Хитой миллий нефть корпорацияси (СNPC) таҳлилчилари маълум қилишган.

"Бу борада 2015 йилдан 2030 йилгача ҳар йили ўртача 2 фоиздан ўсиш кузатилади. 2020 йилдан Хитой ўз захираларидан фаол равишда фойдалана бошлайди. 2030 йилга бориб захиралардан 100 млн тоннагача нефть фойдаланиш учун олинади", дейилади хабарда.

СNPC прогнозларига кўра, Хитойнинг нефть хомашёси импорти ҳажми ўсишда давом этади. Айни вақтда Хитойда нефтнинг 60 фоизи хориждан олинса, 2030 йилда бу кўрсаткич 70,6 фоизга тенг бўлади.

Бироз олдинроқ, Хитойнинг нефть захиралари ҳажми 1 млрд тоннага етгани маълум қилинганди.

Бу захираларнинг 82,6 фоизлик қисми 25та катта ва ўрта ҳажмли конларда жойлашган.

Бундан ташқари, Хитойда 1,1 триллион куб метрдан ортиқ табиий газ захиралари, 106,75 млрд куб метрдан ортиқ сланец гази ва 60,19 млрд куб метрдан ортиқ руда гази захиралари мавжуд.

Кўпроқ янгиликлар